Тошкент вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Эркин Муҳиддинов янги лавозимга тайинланди
Эркин Муҳиддинов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг тегишли буйруғига кўра вазирликнинг Ўрмон, биохилмахиллик ва экотуризм сиёсатини юритиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Эркин Муҳиддинов 1976 йилда Андижон вилоятида туғилган. 1997 йилда Андижон иқтисод бошқарув институти (бакалавр), 2000 йилда Банк-молия академияси (магистратура), 2007 йилда эса Япониядаги Ривожланаётган иқтисодиётлар институти Олий мактабини тамомлаган.
Тайинловга қадар Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, «Турон» банк, Марказий банк, Вазирлар Маҳкамаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида раҳбар лавозимларда ҳамда Оҳангарон тумани ҳокими бўлиб ишлаган.
Эркин Муҳиддинов шу йил октябр ойи ўрталарида фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги ишлар қониқарсиз олиб борилаётгани учун Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид
18:06 / 15.12.2024
Хитой энг катта чўлни 3 минг километрлик «яшил белбоғ» билан ўради
13:14 / 05.12.2024
Италия ва Ўзбекистон экомуаммоларга қарши курашишда ҳамкорликни чуқурлаштиради
15:20 / 03.12.2024
IUCN’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расман ўз ишини бошлади
11:59 / 29.11.2024