Туркия қурилиш компанияси салкам 1500 ўзбекистонликни ишга олмоқчи
Миграция агентлиги ва Kalyon Insaat турк қурилиш компанияси 1410 нафар Ўзбекистон фуқаросини Туркиядаги йирик лойиҳаларга ишга жойлаштиришга келишиб олди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Туркиянинг йирик қурилиш компанияларидан бири Kalyon Insaat меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни бошлади. Туркиядаги қурилиш лойиҳаларида 1410 нафар Ўзбекистон фуқаросини ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда.
Дастлабки 20 нафар Ўзбекистон фуқароси 1 декабр куни Тошкентдан Истанбулга учиб кетди. Яна 40 нафар фуқаро Самарқанддан ишга жўнайди. Дастлабки босқичда корхонада 60 ишчи, 2025 йилнинг январидан эса яна 1350 мутахассис иш бошлайди.
«Туркияда ишга қабул қилинаётган ўзбекистонликларнинг меҳнат фаолиятини мониторинг қиламиз ва келгуси йил январь ойида 1350 нафар мутахассисни Туркия бозорида иш билан таъминлаймиз», — деди компания вакили Акин Кирчичек.
Шартномага кўра, йўлкира, турар жой, уч маҳал иссиқ овқат, махсус кийим ва ҳимоя воситалари иш берувчи томонидан қопланади. Шунингдек, муносиб иш ҳақи ва меҳнат ҳуқуқлари кафолатланади.
Мавзуга оид
00:45
Туркия ТИВ раҳбари Сурияга қарши санкцияларни тезроқ бекор қилишга чақирди
17:52 / 17.12.2024
WSJ: АҚШ Сурия чегарасида турк қўшинлари тўпланаётганидан хавотирда
18:39 / 14.12.2024
Туркия АҚШдан Газпромбанкка қарши санкцияларни юмшатишни сўради
18:23 / 09.12.2024