АҚШда 7 магнитудали зилзила содир бўлди
Ерости силкинишларининг эпицентри Фортуна шаҳридан 56 километр жануби-ғарбда жойлашган. Калифорния штатида цунами хавфидан огоҳлантириш эълон қилинди.
АҚШнинг Калифорния штати шимолида кучли зилзила қайд этилди ва ҳукумат цунами хавфидан огоҳлантириш эълон қилди, деб хабар беради Associated Press.
Европа-Ўрта Eр денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, ерости силкинишларининг эпицентри Фортуна шаҳридан 56 километр жануби-ғарбда, 12 минг аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудда содир бўлган. Зилзила ўчоғи 14 километр чуқурликда.
Ерости силкинишлари Сан-Францискода ҳам сезилган. Асосий зилзиладан кейин бир нечта кичик афтершоклар кузатилган. Сан-Франциско ва Окленд ўртасидаги сувости туннели орқали ҳаракат тўхтатилгани айтилмоқда.
АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, магнитудаси 7 баллни ташкил этган зилзиладан кейин Калифорнияда камида 5,3 миллион киши цунами хавфи остида қолмоқда. Ҳолат юзасидан «сариқ» даражали огоҳлантириш эълон қилинган.
Мавзуга оид
12:54
Тоза ҳаво ва саломатлик учун – Калифорния штати 2035 йилдан фақат электромобиллар сотувига рухсат беради
22:10 / 28.11.2024
Калифорнияда 540 миллиард долларлик «оқ олтин» захираси топилди
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:47 / 17.11.2024