Ўзбекистон | 17:49 / 06.12.2024
1921
1 дақиқада ўқилади

Олий суд: 10 ойда 4 934 киши суд залида қамоқдан озод қилинди

Январ-октябр ойларида судлар томонидан 600 нафардан ортиқ шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган.

Ўзбекистонда 10 ойда қарийб 5 минг киши суд залида қамоқдан озод қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Судларнинг жорий йил январ-октябр ойларидаги фаолиятига оид айрим статистик рақамлар келтирилди. Унга кўра, мазкур даврда 603 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари, 1 289 нафар шахсга нисбатан эса жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилган.

Шунингдек, 10 866 нафар шахсга оид жиноят ишлари тарафлар ярашгани муносабати билан тугатилган. 5 603 нафар шахсга асоссиз қўйилган айблар уларнинг айбловидан чиқарилган.

10 ойда 8 041 нафар шахснинг ҳаракатлари айбига мувофиқ қайта квалификация қилинган. 4 934 нафар шахс суд залида қамоқдан озод этилган.

Бундан ташқари, 27 302 нафар шахс тайинланган жазодан шартли озод қилинган. 9 547 нафар шахсга тайинланган жазолар эса енгилроғи билан алмаштирилган.

Мавзуга оид