Қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб келганлар табиатга 65 млрд сўмдан зиёд зарар етказди
Тошкент вилоятида давлат рақами ечиб олинган юклагич тош майдалаш цехи учун қум-шағал аралашмаларини юк ташиш автотранспорт воситасига юклаб бераётгани аниқланди.
Тошкент вилояти Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда ИИББ ходимлари ҳамкорлигида Чирчиқ дарёсининг Қуйи Чирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида экологик назорат тадбирлари ўтказилди.
Тадбир давомида давлат рақами ечиб олинган юклагич ёрдамида қум-шағал аралашмаларини Chakman русумли юк ташиш автотранспорт воситасига юклаб бераётгани аниқланган.
Ҳолатга инспекторлар томонидан аниқлик киритилганда, юк ташувчи автотранспорт воситаси ҳайдовчиси қум-шағал аралашмаларини шу ҳудудда жойлашган «М.Г.Ф.» МЧЖга қарашли тош майдалаш цехига олиб бориб тўкаётганини маълум қилган.
Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олишда етказилган зарар «Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ҳукумат қарори билан тасдиқланган низом талабларига асосан ҳисоб-китоб қилинганда 65 миллиард 323 миллион сўмни ташкил қилган.
Ноқонуний қум-шағал аралашмаларини қазиб олишда иштирок этган махсус техникалар Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган жарима майдончасига вақтинча жойлаштирилган. Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган.
Мавзуга оид
23:07 / 21.12.2024
Тошкент вилоятида чиқинди полигонлари хизмат нархи оширилади
16:16 / 17.12.2024
Тошкент вилоятида 8,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди
20:14 / 16.12.2024
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
21:41 / 14.12.2024