Руминия Конституциявий суди президентлик сайловларининг биринчи тури натижаларини бекор қилди
Руминия президентлиги учун 24 ноябр куни бўлиб ўтган сайловларнинг биринчи турида россияпараст Кэлин Жоржеску ғалаба қозонган эди. Сайловларнинг иккинчи тури 8 декабр куни бўлиб ўтиши керак.
Руминия Конституциявий суди ўта ўнг россияпараст сиёсатчи Кэлин Жоржеску ғолиб бўлган президентлик сайловларининг биринчи тури натижаларини бекор қилди. Бу ҳақда суд ҳужжатига таяниб, Euronews хабар берди.
Руминияда президентлик сайловларининг биринчи тури 24 ноябр куни бўлиб ўтди. Жоржеску 22,95 фоиз овоз тўплаган. Иккинчи ўринни ва 8 декабр куни ўтказиладиган иккинчи турда иштирок этиш ҳуқуқини «Руминияни қутқариш иттифоқи»дан номзод Елена Ласкони қўлга киритган. У — ғарбпараст сиёсатчи ва Руминиядаги сиёсий йўналиш ўзгаришига йўл қўймасликка чақирган.
Шу билан бирга, ОАВ Жоржескуни россияпараст номзод деб таърифлайди. У декабр бошларида ҳокимият тепасида келгудек бўлса, Украинани қўллаб-қувватлашдан бош тортиши ҳақидаги режалари билан бўлишган эди.
Ўз навбатида Еврокомиссия Руминиядаги президентлик сайловларининг биринчи турида европапараст кучларнинг мағлуб бўлгани фонида TikTok платформасига қарши расмий даражада босим кампаниясини бошлаган. Таъкидланишича, РФ TikTok орқали «Руминиядаги сайловларга таъсир кўрсатган».
Аввалроқ Руминия Конституциявий суди Марказий сайлов комиссиясига ўта ўнг россияпараст сиёсатчи Кэлин Жоржеску энг кўп овоз олган президентлик сайловларининг биринчи босқичи натижаларини қайта ҳисоблаш мажбуриятини юклаганди. 3 декабр куни эса Конституциявий суд президентлик сайловларининг биринчи босқичи натижаларини ҳақиқий деб топган эди.
Мавзуга оид
20:34 / 17.12.2024
TikTok устидан тергов бошланди, у Руминиядаги сайловга аралашган бўлиши мумкин
21:33 / 05.12.2024
Еврокомиссия Руминиядаги президентлик сайловлари фонида TikTokʼка қарши тергов бошлайди
10:19 / 03.12.2024
Руминияда президентлик сайловлари биринчи тури натижалари тасдиқланди
10:42 / 02.12.2024