2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг умумий экспорти 120 млрд долларни ташкил этди
Уммоннинг Asdaa Oman электрон газетасида "Ўзбекистон ўзининг маҳсулотларини 115 давлатга экспорт қилмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Нашрда республикада "Ўзбекистон-2030" стратегиясида белгиланган мақсадларга – экспортдаги хусусий сектор улушини 60 фоизга оширишга қатъий амал қилган ҳолда экспорт тизимли равишда қўллаб-қувватланмоқда, деб таъкидланган.
2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг умумий экспорти 120 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Биргина 2023 йилда экспорт 24 миллиард долларга етди, бу 2017 йилга нисбатан 64 фоизга ўсди.
Охирги олти йилда Ўзбекистон экспорт етказиб бериш географиясини яна 33 та янги давлатни қамраб олган ҳолда кенгайтириб, умумий ташқи бозорлар сонини 115 тага етказди. Бугунги кунда Ўзбекистон маҳсулотлари Перу, Панама, Мексика, Доминикан, Аргентина ва Албания, Сербия, Финландия, Люксембург ва бошқа мамлакатлар бозорларига биринчи марта кирди.
Қайд этилганидек, сўнгги йилларда экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизими корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Масалан, ўтган йили 3 мингга яқин маҳаллий корхона экспорт фаолиятига қўшилди. Жорий йилнинг январь-октябрь ойлари давомида 2 минг 450 та корхона илк бор ташқи бозорга чиқиб, жами 1 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилди.
Мақола хулосасида: "Умуман олганда, Ўзбекистонда экспортни қўллаб-қувватлашга қаратилган жорий ислоҳотлар 2030 йилгача бўлган миллий стратегияда белгиланган мақсадларга эришишга ишонч билан йўл очмоқда", – деб ёзилган.
Мавзуга оид
13:52 / 21.12.2024
Ўзбекистон экспортида хусусий сектор улуши 60 фоизга етказилади
12:56 / 19.12.2024
АҚШ Ўзбекистон заъфарони экспорти учун берилган рухсатнома муддатини узайтирди
20:50 / 17.12.2024
Ўзбекистоннинг 18 тонна зарарли помидори Россия бозорига киритилмади
18:11 / 12.12.2024