Самарқандда қаровсиз қолган 14 ёшли қиз вақтинча қариндошлари қаровига топширилди
Самарқанд вилоятида ёлғиз қолган 14 ёшли қизга ёрдам кўрсатилган. Бу ҳақда болалар Омбудсмани хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 6 декабр куни Болалар омбудсманига Самарқанд вилоятида яшовчи вояга етмаган 14 ёшли қиз Ф.У. телефон орқали мурожаат қилган.
Қиз мурожаатида бир неча йил аввал ота-онаси ажрашиб кетганини, отаси билан алоқа йўқлиги, яқин қариндошлари – онаси ва акаси бугунги кунда жиноий таъқиб остида бўлиб, уларга тергов вақтида қамоқ эҳтиёт чораси қўллангани сабабли ҳозирда у мутлақо ёлғиз қолганини билдирган.
Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан боланинг хавфсизлиги ва энг устун манфаатларини тезкор таъминлаш заруратидан келиб чиқиб, дарҳол ўрганилган.
Хусусан, Ижтимоий ҳимоя агентлигига киритилган сўров асосида мураккаб ҳолатда бўлган қизнинг вазияти туман “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш маркази томонидан зудлик билан ўрганилиб, қизга вақтинча васий тайинлаш чораси кўрилган.
Қиз қариндошлари қарамоғига топширилган. Унинг вазияти васийлик органи томонидан назорат қилинмоқда.
“Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан ўз кузатувини давом эттиради”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:26 / 28.11.2024
Самарқанд вилоятига янги раҳбар тайинланди
14:19 / 28.11.2024
Эркинжон Турдимов ишдан кетди
09:18 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
23:25 / 09.11.2024