Жамият | 20:43 / 08.12.2024
6990
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда электробус ва иккита машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Юнусобод туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Tracker-2 ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси шифохонага олиб кетилган.

Фото: ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Юнусобод туманида электробус иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 8 декабрь куни Юнусобод тумани, Бободеҳқон кўчасида 22 ёшли Т.Р. бошқарувидаги Tracker-2, 59 ёшли М.А. бошқарувидаги Matiz ҳамда ҳайдовчи Х.Ш. бошқарувида бўлган Yutong русумли электробус иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида Tracker-2 русумли автомашина ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Чилонзор тумани Бунёдкор—Қатортол кўчалари кесишган чорраҳада автобус ва Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид