Япония демографик инқирозга қарши тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий қилмоқда
Токио демографик инқирозга қарши курашнинг янги йўли — тўрт кунлик иш ҳафтасини синаб кўради. Чунки Японияда туғилиш кетма-кет саккиз йилдан бери камаймоқда.
Токио демографик инқирозга қарши курашнинг янги йўли — тўрт кунлик иш ҳафтасини синаб кўради. Ҳукуматнинг бундай қарори Японияда туғилиш билан боғлиқ вазият камайиб кетгани фонида қилинмоқда.
Қайд этилишича, мамлакатнинг энг йирик иш берувчи шаҳарларидан бири бўлган Токиода ходимларга ҳафтасига тўрт кун ишлашга рухсат берилган. Мазкур янгилик аёлларга бўлган босимни камайтириш ва мамлакатда туғилишни оширишга йўналтирилган.
Ислоҳотлар доирасида ходимлар нафақат ҳафтасига тўрт кун ишлаши, балки болалар парвариши учун қисман таътил ҳам олиши мумкин. Бундай ташаббус иш кунини икки соатга қисқартириш имконини беради ва бу ота-оналар учун жуда муҳим.
«Аёллар фарзанд кўриш ёки бола тарбиялаш каби ҳаётий вазиятлар туфайли ўз карерасини қурбон қилмасликлари учун иш шаклини мослаштиришни давом эттирамиз», — дейди Токио губернатори Юрико Коикэ.
Маълумотларга кўра, Японияда туғилиш кетма-кет саккиз йилдан бери камаймоқда. 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатда туғилиш рекорд даражада тушиб кетган — 350 минг чақалоқ туғилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,7 фоизга кам демак.
Таъкидланишича, Япония ҳукумати ўнлаб йиллардан бери туғилишни ошириш бўйича чора-тадбирлар кўриб келмоқда: болалар боғчалари учун субсидиялар, бола парвариши ва ҳатто танишувлар учун мўлжалланган таътиллар. Аммо уларнинг самараси минимал бўлиб қолмоқда, чунки аёлларга ишда қўйилаётган юклама ва меҳнат маданияти ўзгаришсиз қолиб келяпти.
Тадқиқотларга кўра, иш ҳафтасининг қисқариши уйдаги мажбуриятларнинг тенг тақсимланиши ва ҳаёт тарзини яхшилашга хизмат қилади. Олтита давлатдаги тажриба эркаклар фарзандлари билан кўпроқ вақт ўтказиши ва уй ишларида иштирок этишини кўрсатган.
Мавзуга оид
20:50 / 23.12.2024
Японияда сунъий гравитацияга эга Ой мажмуаси прототипи қурилади
20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади
15:00 / 23.12.2024
Япония савдо тармоқларида Ўзбекистон маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилади
18:22 / 22.12.2024