Ўзбекистон | 15:32 / 09.12.2024
2310
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондан БААга ишлаш учун мутахассисларни жалб этиш бўйича келишувга эришилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олим Абдуллаев Бирлашган Араб Амирликлари муваққат ишлар вакили Муҳаммад ал-Заҳирий билан учрашди.

Фото: ТИВ

ТИВ маълумотига кўра, томонлар ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган икки томонлама муносабатларнинг юксак даражасини, аввал эришилган келишувларнинг рўёбга чиқарилиши борасидаги ишларни таъкидладилар.

Мулоқотда миграция масалаларини муҳокама қилиш доирасида Ўзбекистондан БААга ишлаш учун юқори малакали мутахассисларни жалб этиш бўйича келишувга эришилди. Хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш даражасини оширишга хизмат қиладиган меҳнат миграциясига уюшган ёндашув муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва ўзаро манфаатли натижаларга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид