Қуролли гуруҳлар Сурия шимолида курдларга қарши жанглар олиб бормоқда
Сурия миллий армияси қуролли кучлари курдлар назоратидаги Манбиж шаҳри учун шиддатли жангларни олиб бормоқда.
Курд қуролли кучлари бир неча кундирки, Сурия шимолидаги Манбиж шаҳри ҳудудида Сурия миллий армияси (SNA)га тегишли қуролли гуруҳларнинг йирик ҳужумларини қайтаришда давом этмоқда. Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси (SOHR) маълумотларига кўра, 8 декабр, якшанба ҳолатига кўра, Анқара томонидан қўллаб-қувватланган «Озодлик тонги» операциясида иштирок этган кучлар аҳоли пунктининг бир неча мавзеларини эгаллаб олган.
Жангариларнинг ўзи Манбиж устидан тўлиқ назорат ўрнатилганини эълон қилган. Ўз навбатида, Манбиж ҳарбий кенгаши – курдлар бошчилигидаги Сурия демократик кучлари (SDF)нинг ҳарбийлаштирилган кучлари бу даъволарни ёлғон деб атади. «Бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди», — дея таъкидлади Ҳарбий кенгаш матбуот маркази.
SOHR маълумотларига кўра, аҳоли пункти учун олиб борилган шиддатли жанглар натижасида 26 киши: Ҳарбий кенгашнинг 17 аъзоси ва туркпараст кучларнинг 9 нафар жангчиси ҳалок бўлган. Жанговар шароитларда ҳалок бўлганлар сони ҳақидаги маълумотни текширишнинг иложи йўқ.
Сурияда исёнчилар ҳокимиятни эгаллаб олди
Қуролли гуруҳлар ноябр ойи охирида Сурия президенти Башар Асад ҳукумат кучларига қарши кенг кўламли ҳужум бошлади. Бир неча кун ичида улар бир қанча йирик шаҳарларни назорат остига олишга муваффақ бўлишди. 8 декабр куни Сурия исёнчилари давлат телевидениеси орқали пойтахт Дамашққа кириб, Башар Асад режимини ағдарганликларини эълон қилди. Дамашққа юриш билан бир вақтда исёнчилар иттифоқи мамлакатнинг шимоли ва шимоли-шарқига йўл олди.
Россия ТИВ маълумотларига кўра, Асад «президентлик лавозимини тарк этишга қарор қилган» ва Сурияни тарк этган. ТАСС агентлиги ўз манбаларига таяниб, у оиласи билан Москвада эканини маълум қилди.
Мавзуга оид
22:22 / 23.12.2024
Россиянинг Суриядаги базалари: улар ёпилса, нима бўлади?
17:10 / 23.12.2024
Башар Асаднинг рафиқаси ажрашишга ариза берди — Haberturk
00:45 / 23.12.2024
Туркия ТИВ раҳбари Сурияга қарши санкцияларни тезроқ бекор қилишга чақирди
19:06 / 22.12.2024