«Ўзбекистон темирйўллари» ҳам талабалар учун поезд чипталарига 50 фоизлик чегирма эълон қилди
Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездлари темирйўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50 фоиз чегирма 2025 йил 10 январга қадар амал қилади.
«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ томонидан республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилинди.
Қайд этилишича, барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездлари темирйўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50 фоиз чегирма (CV/VIP класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларидан ташқари) 2024 йил 23 декабрдан 2025 йил 10 январга қадар амал қилади.
Чипталарни сотиб олиш учун талабалар паспорт билан темирйўл кассаларига ташриф буюриши ёки электрон тарзда чипта харид қилишда eticket.railway.uz сайтидан фойдаланишлари мумкин.
Аввалроқ Uzbekistan Airways авиакомпанияси талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилганди. Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифлари учун 50 фоизгача чегирмадан фойдаланиши мумкин.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига 2024/25 ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан бошланади ва 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Мавзуга оид
20:42 / 21.12.2024
Талабалар учун контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди
16:15 / 19.12.2024
Поездда йўловчиларга чой, ичимлик суви ва шакар бепул берилади
10:22 / 19.12.2024
Мурманск областида икки поезд тўқнашиб кетди
10:26 / 16.12.2024