Ўзбекистон | 08:10 / 10.12.2024
3795
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 млндан ошди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2024 йилнинг 9 декабр ҳолатига 37 млн 535 минг 605 кишини ташкил этди. 

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги хабар беришича, шундан аёллар сони — 18,6 млн киши, эркаклар сони — 18,9 млн киши.

22 апрел куни Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 миллион кишига етганди. 

Аввалроқ Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келиши айтилганди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг  1 октябр ҳолатига Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига ўртача 83,2 нафар доимий аҳоли сони тўғри келган.

Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўртача 1,7 кишига ортган (2023 йил 1 октябр ҳолатига 1 кв кмга 81,5 киши тўғри келган).

Мавзуга оид