Жамият | 09:26 / 10.12.2024
16466
1 дақиқада ўқилади

Қибрайдаги ош марказида йирик ёнғин содир бўлди

Ҳодиса жойига 16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва ФВВ раҳбарининг биринчи ўринбосари етиб борган. 

Фото: Видеодан кадр

Бугун, 10 декабр куни соат 03:49 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Тошкент вилояти, Қибрай тумани, «Ғафур Ғулом» МФЙ, А.Навоий кўчасида жойлашган масъулияти чекланган жамиятларнинг бирида (ош маркази) ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, 16 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:54 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:10 да ўраб олинган ва соат 05:50 тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари - штаб бошлиғи полковник С.Зупаров, вилоят ФВБ раҳбарияти ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбар ходимлари етиб борган.

Мавзуга оид