Sello экотизими маҳсулот ва хизматлар сифатини бошқаришни яхшилаш учун ISO 9001:2015 – халқаро стандарт сертификатига эга бўлди
Компания бош директори Искандар Юсупов компания учун сертификат олишнинг аҳамияти ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди ва уни олиш жараёни ҳақида сўзлаб берди.
Тўрт йил давомида Sello экотизимида ички операцияларни оптималлаштириш ва мижозлар билан ўзаро муносабатларни яхшилаш имконини берувчи бизнес-жараёнлар фаол ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Бундан ташқари, Sello ўзининг жадал фаолияти натижасида жараёнларни рақамлаштириш ва автоматлаштириш соҳасида катта тажриба тўплаган. Sello’нинг асосий ўзига хос хусусияти шундаки, компания мустақил равишда, нолдан, тайёр ечимларсиз ва маҳаллий бозор учун батафсил ишлаб чиқилмаган режаларсиз яратилган. Дастурий маҳсулот маҳаллий мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, контекст ва ўзига хос инфратузилмани ўз ичига олади, бу эса фойдаланувчилар ва мижозлар эҳтиёжларига юқори даражадаги мослашувни таъминлаш имконини беради. Компания максимал унумдорлик ва қулайликни кафолатлаш учун тизим архитектурасидан тортиб, фойдаланувчи интерфейсигача бўлган хизматнинг ҳар бир жиҳатига алоҳида эътибор қаратди. Ушбу мураккаб вазифани амалга ошириш учун лойиҳанинг технологик ҳамкори Tune Consulting компанияси жалб этилди
Sello савдо белгиси "MARKETPLACE TRADING" акциядорлик жамиятига тегишлидир. 2024 йилда компания масъулияти чекланган жамиятдан акциядорлик жамиятига айлантириш жараёнини якунлади. Ўзгартириш компанияга корпоратив бошқарувни жорий этиш ва инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш имкониятини яратди.
Асосий ғоя B2B вa B2C сегментлари учун оддий ва ишончли хизмат яратишдан иборат эди. B2B учун Order Management System’ни тўлиқ қамраб олган мантиқни яратилди, бунда бизнес ўз фаолиятини тўлиқ амалга ошириши мумкин. Масалан, Sello Market маҳсулоти доирасида бизнес ўз товарларини жойлаштириши ва уларни бутун республика бўйлаб сотиши мумкин.
"Тасаввур қилинг, Риштон керамика ишлаб чиқарувчиси ўз маҳсулотини нафақат ўз ҳудудида, балки бутун мамлакат бўйлаб сотиши мумкин. Ёки хоразмлик тадбиркор бизнинг платформамиз ёрдамида мамлакатнинг исталган нуқтасига сотувларни амалга ошириши мумкин. Sello экотизими доирасида буюртмаларни самарали етказиб беришни таъминлаш учун Sello Logistics маҳсулоти яратилди. Ушбу хизмат маҳсулотни First Mile орқали олиб кетишдан тортиб, тарқатиш марказида қайта ишлаш ва Last Mile Delivery форматида етказиб беришгача бўлган жараённи тўлиқ ташкил этиш имконини беради," - дейди Искандар Юсупов.
Компаниянинг Тошкентда 20 та транспорт воситаси, мамлакат бўйлаб 70 дан ортиқ буюртмаларни топшириш пунктлари ва пойтахтда 25 та постамати мавжуд. Тўловларни амалга ошириш ва бизнесларга эквайринг хизматларини тақдим этиш учун Sello Pay маҳсулоти мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида тадбиркорлар нафақат QR-кодлар ва ўз веб-сайтлари орқали тўловларни қабул қилишлари, балки ўз платформаларида эквайрингни интеграция қилишлари ҳам мумкин, бу эса молияларни бошқариш ва мижозлар билан мулоқот қилиш имконини беради.
B2C сегментида эса, фойдаланувчилар 150 000 дан ортиқ товар таклифларига эга бўлиб, Sello Market’дан фойдаланишлари мумкин бўлган ноёб Sello супер-иловасини яратишга муваффақ бўлинди. Улар Sello Logistics орқали етказиб бериш хизматидан фойдаланишлари ёки мамлакат бўйлаб топшириш пунктларидан ва постаматлардан буюртмаларни олишлари мумкин. Sello Pay бўлимида фойдаланувчилар коммунал, мобил алоқа учун тўловларни амалга оширишлари ва 2500 дан ортиқ мерчантлар билан ҳисоб-китоб қилишлари мумкин. Sello Logistics мижозларга иккита вариантни таклиф қилади: Sello Pick Up вa Sello Post. Sello Pick Up ёрдамида фойдаланувчи автомобилга буюртма бериши ва А нуқтадан Б нуқтагача етказиб бериш хизматларидан фойдаланиши мумкин, Sello Post эса мижозга исталган БТПга келиб жўнатмани юбориши ёки мамлакатнинг исталган нуқтасига почта жўнатиш учун курьерни чақириш имконини беради.
ISO 9001:2015 сертификациясидан ўтиш тўғрисида
"Маълум бир пайтда дастурий таъминот шаклида қимматли номоддий актив яратганимизни англадик. Технологик компания сифатида биз фойдаланувчилар учун бизнес ва супер-илова платформасини тақдим этамиз," - деб таъкидлади Sello экотизими бошқарувчиси ва бош директори Искандар Юсупов.
2024 йилда жамоа компаниянинг барча ишланмалари, лойиҳа ҳужжатлари, йўриқномалари ва регламентларини расмийлаштирган ҳолда дата-роом яратишни мақсад қилган. Бу тўрт йил ичида яратилган иккинчи муҳим номоддий актив бўлиб, унинг блок-схемалар, йўриқномалар ва регламентлар шаклида расмийлаштирилиши компаниянинг асосий активига айланди.
Регламентлаш ва жаҳон стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун компания сифат менежменти тизимига талабларни белгиловчи ISO 9001:2015 стандартига юзланди.
ISO 9001:2015 халқаро стандарт бўлиб, у ташкилотларга ўз маҳсулотлари ва хизматлари сифатини бошқаришни яхшилашга ёрдам беради. У мижозларнинг эҳтиёжларини қондириш ва доимий яхшиланишга эришиш учун компания қандай қилиб ўз жараёнларини ташкил қилиши кераклиги сингари талабларни ўз ичига олади.
2024-йил феврал ойида Sello тажрибали маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда лойиҳа ташаббуси билан чиқди ва ходимлар орасидан ишчи гуруҳ тузди. Саккиз ой давомида жамоа бизнес-жараёнлар, яъни, бюджетлаштириш, режалаштириш, мониторинг ва назорат, амалга ошириш, лойиҳалаш ва яратиш регламентларини ишлаб чиқди ва тизимлаштирди:
Ходимлар ўзларининг кундалик ҳаракатларини батафсил қайд этиш учун учта йўналишнинг ҳар бир бўлими билан ишлаш керак эди: Logistics, Pay вa Market. Аудит бўйича ички ишчи гуруҳ жараёнларни назорат қилди ва янги жараёнлар ва йўриқномалар муносабати билан ҳужжатлар ва реестрни мунтазам равишда янгилаб бориш учун масъул бўлган бизнес-жараёнлар бўйича менежер позициясини киритди. Сўнгра аудит ўтказиш ва стандартларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаш органи зарур эди.
Танлов натижаларига кўра, сертификатлаштиришни амалга оширувчи халқаро компаниялар орасидан "UNITED REGISTRAR OF SYSTEMS LIMITED" сертификатлаш бўйича инглиз ташкилотининг Ўзбекистондаги расмий ваколатхонаси бўлган "URS REGISTRAR SA" МЧЖ компанияси танлаб олинди. Ушбу сертификатлаштириш органи 30 йиллик иш тажрибасига ва бутун дунё бўйлаб 50 мингдан ортиқ мижозларга эга.
Аудит натижалари Sello Market асосий фойда марказлари, Sello Pay тўлов тизими хизматлари ва Sello Logistics логистика хизматлари доирасида компания жараёнларини бошқаришнинг юқори даражасини кўрсатди.
"Sello компанияси мижозларни қониқтириш ва сифатли иш юритишга асосланган таваккалчиликни бошқариш тизимини яратишга эришди. Ушбу тизим ҳар бир жараён ва ходимнинг самарали ишлаши орқали фойда олишга қаратилган. Бу эса Sello экотизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари тўғри эканлигини таъкидлайди. Чунки бундай тизим ҳар қандай бизнеснинг барқарорлиги кафолати бўлиб, ҳар қандай ташкилотнинг натижаси ва муваффақиятига 80% таъсир кўрсатади," - дейди сертификатлаштирувчи орган бош директори Дмитрий Алаудинов.
Натижада Sello компаниясига электрон тижорат, финтех ва логистика хизматлари соҳасида ISO 9001:2015 стандартига мувофиқлигини тасдиқловчи сертификат тақдим этилди. Ушбу тадбир сертификатни тантанали топшириш доирасида бўлиб ўтди.
"Компаниянинг ҳаммуассиси ва бош директори сифатида мен учун ушбу сертификат алоҳида аҳамиятга эга. Кичик жамоани бошқаришда оғзаки келишувлар ва сезгига таянишим мумкин. Бироқ компания ўсиб боргани сайин, ягона қарор қабул қилувчи бўлиб қолишим мумкин эмас. Бизнесни кенгайтиришда янги ходимларнинг мослашувини осонлаштириш учун жараёнларни расмийлаштириш зарур. Бу менга мақсадларимизга янада тизимли ва аниқ йўналтирилган тарзда интилиш имконини беради," - деб таъкидлайди Искандар Юсупов.
Sello компаниясининг мақсади – хизматлардан фойдаланишда ишончлиликни таъминлаш орқали одамларнинг ҳаётини осонлаштиришдир. Сертификат бизнесни кенгайтириш ёки янги ҳамкорларни жалб қилишда барқарорликни сақлашга ёрдам беради. Компаниядаги янги одам ташкилотнинг кўриниши, миссияси ва мақсадлари билан танишиши, шунингдек, Sello нима учун ўз фаолиятини амалга ошириши ва нимага эътибор қаратиши сабабларини тушуниши муҳимдир.
Реклама ҳуқуқи асосида