Ўзбекистон | 17:07 / 12.12.2024
52558
5 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида ҳарорат кескин тушиши кутилмоқда

Қишда ҳарорат қисқа муддатга кўтарилиши ортидан яна бир совуқлик тўлқини кириб келади. 16 декабр куни ҳаво ҳарорати минимуми шимолда –15 даражагача пасайиши мумкин.

Фото: Kun.uz

15–17 декабр кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» директори Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа Facebook саҳифасида хабар қолдирган.

15 декабрда ва 16 декабрга ўтар кечаси республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20–25 метр/сониягача кучайиши мумкин.

15 декабрдан ҳаво ҳарорати пасайиб, 16–17 декабр кунлари кечалари –8...–13 даражагача, баъзи жойларда –15 даражагача, кундуз кунлари 0...–5 даража бўлиши кутилмоқда.

Йўлларда яхмалак кузатилади.

14-16 декабр кунлари учун об-ҳаво прогнози

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 15 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Қорақалпоғистонда 14 декабрда кечаси 0...–5 даража, кундузи 0...+5 даража, 15 декабрда кечаси –3...–8 даража, кундузи 0...–5 даража; 16 декабрда кечаси –10...–15 даража, кундузи –3...–8 даража бўлади. Хоразм вилоятида 14 декабрда кечаси –3...+2 даража, кундузи +3...+8 даража, 15 декабрда кечаси ва кундузи 0...–5 даража; 16 декабрда кечаси –8...–13 даража, кундузи
0...–5 даража совуқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 декабрда кечаси 0...+5 даража, кундузи +7...+12 даража; 15 декабрда кечаси ва кундузи –3...+2 даража; 16 декабрда кечаси –7...–12 даража, кундузи 0...–5 даража бўлади. Навоий вилояти шимолида 14 декабрда кечаси 0...–5 даража, кундузи 0...+5 даража, 15 декабрда кечаси –3...–8 даража, кундузи 0...–5 даража; 16 декабрда кечаси –10...–15 даража, кундузи –3...–8 даража бўлади. 

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 16 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 14–15 декабрда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача, айрим жойларда баъзида 20–25 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 декабрда кечаси 0...+5 даража, кундузи +7...+12 даража; 15 декабрда кечаси 0...+5 даража бўлади, кундузи –3 даражагача пасаяди; 16 декабрда кечаси –7...–12 даража, кундузи 0...–5 даража бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 декабрда кечаси +2...+7 даража, кундузи +9...+14 даража; 15 декабрда кечаси +2...+7 даража бўлади, кундузи 0...–2 даражагача пасаяди; 16 декабрда кечаси –3...–8 даража, кундузи –3...+2 даража бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 15 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 16 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 метр/сония тезликда эсади, 15 декабрда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 декабрда кечаси 0...–5 даража, кундузи 0...+5 даража; 15 декабрда кечаси 0...+5 даража бўлади, кундузи –2 даражагача пасаяди; 16 декабрда кечаси –5...–10 даража, кундузи 0...–5 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14–16 декабрда вақти-вақти билан қор ёғади, 15–16 декабрда баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 14–15 декабрда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 декабрда кечаси 0...–5 даража, кундузи 0...+5 даража; 15 декабрда кечаси ва кундузи 0...–5 даража; 16 декабрда кечаси –12...–17 даража, кундузи –7...–12 даража бўлади.

Мавзуга оид