Жамият | 18:42 / 12.12.2024
6464
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Қарсилдоқ вафли билан севимли таъм: Mars'нинг янги маҳсулоти билан танишинг!

Замонавий ҳаёт тарзи биздан серқирра бўлиш ва доимий фаолликни талаб қилади. Аммо ҳатто энг серташвиш кунларда ҳам ўзингиз учун вақт топиш ва кичик хурсандчиликлардан завқланиш муҳим.

Mars Kazakhstan компанияси сизга шундай завқни бера оладиган янги TWIX® Crispy Rolls'ни тақдим этади. Бу вафлилар категориясида янги лаззат ҳисобланиб, Марказий Осиё ҳамда Қозоғистонда энг кўп оммалашаётган маҳсулотдир.

TWIX® Crispy Rolls бу – таниш TWIX® таъми ва янги қарсилдоқ вафлининг мукаммал уйғунлигидир. Оғизда эрийдиган шоколад, юмшоқ карамел ва қисирлаган вафли бисквит ноёб таъм ва унутилмас гастрономик ҳис-туйғуларни яратади. Янги маҳсулот ўз севимли таъмларига содиқ қолган ҳолда янгилик истовчилар учун ажойиб танловдир. Чунки TWIX® Crispy Rolls билан бирга бошқа афсонавий маҳсулотлар – Milky Way® ва Bounty® ҳам янгиланган форматда тақдим этилмоқда. Унда сиз қадрдон ширинликларни янгича мазада ҳис қиласиз.

Замонавий истеъмолчилар енгил ва нозик десертларни афзал кўраётган бир пайтда таъм ва таркиб муҳим аҳамият касб этади. Mars компанияси ўзининг кўп йиллик тажрибаси билан замонавий истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини тушуниш ва қондириш борасидаги маҳоратини яна бир бор намоён этмоқда. TWIX® Crispy Rolls вафли шоколади енгиллигини бой таъмли ҳис-туйғулар билан уйғунлаштириб, завқ ва мувозанат ўртасидаги мукаммал уйғунликни тақдим этади.

“Mars компанияси доим энг нозик таъмларга жавоб берадиган маҳсулотлар яратишга интилади. Янги Crispy Rolls ширинлиги – енгил ва мазали десертлар қидираётганлар учун энг яхши ечимдир. Янги рецептура туфайли биз TWIX® Crispy Rolls'га қарсилдоқ ва янги лаззатни қўшиб, TWIX®'нинг бетакрор таъмини сақлаб қолдик. Бизнинг янги маҳсулотимиз – ўзлари севиб тановул қиладиган егуликларга эътибор берадиган, ҳаётнинг кичик хурсандчиликларидан воз кечишни истамайдиганлар учун ажойиб танловдир”, - дейди Mars’нинг стратегик талаб ва таклифлар бўйича директори Пётр Казновски.

Янги форматдаги TWIX® Crispy Rolls нафақат янги таъм билан хурсанд қилади, балки замонавий истеъмолчилар эҳтиёжларига ҳам мос келади – енгиллик, мувозанат ва унутилмас лаззат. У ҳар қандай вақтда тановул қилиш учун мос бўлиб, иш вақтидаги қисқа танаффусдан то дўстлар билан ҳордиқ чиқаришгача ҳар қандай ҳолатда завқ бағишлайди.

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Мавзуга оид