Австрия ватанига қайтишни истаган суриялик қочқинларга 1000 евродан тўлайди
Австрия канцлери Калр Нехаммернинг сўзларига кўра, Сурия «қайта тикланиш учун ҳозирда ўз фуқароларига муҳтож».
Австрия ҳукумати ўз ватанига қайтишни истаган суриялик қочқинларга 1000 евродан пул тўлайди. Бу ҳақда мамлакат канцлери Карл Нехаммер маълум қилди.
«Австрия ватанига қайтишни истаган сурияликларни 1000 евро миқдоридаги бонус билан қўллаб-қувватлайди. Мамлакат қайта тикланиш учун ҳозирда ўз фуқароларига муҳтож», — деб ёзади Нехаммер ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Канцлернинг қўшимча қилишича, Австрияда сурияликлар томонидан йўлланган бошпана бўйича сўровларни кўриб чиқиш олдингидек музатилган.
БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, 2011 йили Сурияда фуқаролик уруши бошланганида мамлакат аҳолиси дунёнинг 130 давлатига қочиб кетган. Уларнинг аксарияти Туркия, Ливан, Иордания, Ироқ ва Мисрдан қўним топган, яна миллиондан ортиғи — Европада.
Сурияда Башар Асад режими қулаганидан кейин Европа давлатлари ҳукуматлари оммавий тартибда сурияликларга бошпана бериш бўйича аризаларни кўриб чиқишни тўхтатди. Австриядан ташқари бу турдаги аризаларни ҳозирда Германия, Буюк Британия, Нидерландия, Швеция ва бошқа давлатлар кўриб чиқмаяпти.
Австрияда 7,3 мингга яқин ариза музлатилган, мамлакатда жами 100 мингга яқин суриялик бор. Австрия ички ишлар вазири Герхард Карнер аввалроқ ўз идорасига «Сурияга репатриация ва депортация қилиш» дастурини тайёрлаш бўйича кўрсатма берганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:08 / 17.12.2024
ЕИ Туркияда яшаётган суриялик қочқинларга ёрдам бериш учун яна 1 млрд евро ажратади
00:50 / 10.12.2024
Австрия Шенген зонасининг кенгайишига қўйган ветосини бекор қилди
18:55 / 23.11.2024
Австрияда сантехник 30 килоли тилла тангалар топиб олди
09:01 / 16.11.2024