Ўзбекистон | 11:49 / 13.12.2024
16636
2 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари баъзи жойларда кучли ёмғир ва қор ёғиши кутиляпти

Ўзбекистон бўйича 13-15 декабр кунларига об-ҳаво прогнози берилди.

Фото: Kun.uz

Бугун республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва куннинг иккинчи ярмида Навоий вилоятининг баъзи жойларида жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади, шимолда қорга айланиши мумкин.

Ўзгидромет хабарига кўра, эртага, 14 декабрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Тошкент, Сирдарё вилоятларида фақат кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

13-14 декабр кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 0...+5, кундуз кунлари +7...+12, баъзи жойларда +15, шимолда +2...+7 даража атрофида бўлади.

15 декабрда Ўзбекистон ҳудудига шимоли-ғарбдан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Республика ҳудудида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғади.

Ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб 0...+5, кундузи -3, шимолда кечаси -5...-10, кундузи -2...-7 даража бўлади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 15-16 декабрда айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин.

15-16 декабрда йўлларда яхмалак кузатилади. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

Пойтахтда: 13-14 декабр кунлари ёғингарчилик кутилмайди, фақат 14 декабрда кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари +3...+5, кундуз кунлари +10...+12 даража бўлади.

15 декабрда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва эрталаб +1...+3, кундузи -1...-3 даражагача пасаяди.

16-17 декабр кунлари ҳаво ҳарорати кечалари -8...-13, баъзи жойларда -15, кундуз кунлари 0...-5 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Мавзуга оид