Жамият | 14:00 / 13.12.2024
1025
6 дақиқада ўқилади
Реклама

fortifAI: Beeline Business’дан булутли ечимларнинг янги даражаси

Beeline Uzbekistan Ўзбекистондаги Beeline Business маълумотлар марказларида бизнес ва давлат сектори ташкилотлари учун булутли хотира ва ҳисоблашнинг илғор ечимларини таклиф қилувчи янги fortifAI платформасини ишга туширди.

Фото: Beeline Uzbekistan

Ўзбекистонда хусусий ва давлат секторининг ўта тезкор ва кенгайтириладиган булутли хотира ва ҳисоблаш қувватларига бўлган талабнинг ортиб бориши туфайли Beeline Business fortifAI’ни ишга туширмоқда. Ушбу ечим мамлакатда маълумотларни хавфсиз қайта ишлаш ва сақлаш имкониятини таъминлайди. Платформа маълумотларни узлуксиз қайта ишлаш ва сақлаш, булутдаги захиралаш, маълумотларнинг йўқолиши ва рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.

"Рақамли бизнес имкониятларини кенгайтириш учун янги инфратузилма — fortifAI’нинг пайдо бўлиши мамлакатдаги компаниялар, давлат идоралари ва бошқа ташкилотларга ўз бизнесини ўзгартириш ва ривожлантириш учун зарур бўлган булутли хотира ва ҳисоблаш ресурсларидан фойдаланиш имконини беради," – дея таъкидлайди Beeline Uzbekistan бош директори Андрей Пятахин. "Рақамли Ўзбекистон-2030 стратегиясини амалга ошириш учун мамлакатда аллақачон Beeline Business жамоасидан fortifAI маҳсулотимиз каби ишончли ва ҳамёнбоп булутли платформаларга талаб бор. Кенг турдаги иловалар ва виртуал хизматлар учун зарур бўлган компьютер қуввати Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилган бўлиб, бу глобал замонавий технологик ечимлар билан ишлашда қонуний талабларга риоя қилиш имконини беради."

Beeline Uzbekistan’дан fortifAI корпоратив фойдаланувчиларга гиперконвергент виртуаллаштириш ечимларининг етакчи провайдери бўлган Nutanix дастурий ечими асосида илғор булутли IT хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Корпоратив мижозлар чакана савдо маълумотлар базаларини, маркетплейсларни, электрон ҳужжатларни бошқариш дастурларини ва кўп сонли фойдаланувчиларга эга бўлган иловаларни, масалан, чипта агрегаторларини, банк-молия хизматларини ва бошқа бизнес сегментларини қайта ишлаш ва сақлаш учун мўлжалланган осон кенгайтириладиган, носозликларга бардошли виртуал инфратузилмага эга бўлишади.

Уч карра репликация коэффициенти билан кластердаги иккита сервер бир вақтда ишдан чиққан тақдирда ҳам мижозлар маълумотлари ҳимояланади ва ресурсларни заруратга қараб кенгайтириш мумкин, бу эса бизнес харажатларини оптималлаштиради. Платформа сақлаш ва қайта ишлаш вазифаларини горизонтал ва вертикал масштаблашни қўллаб-қувватлайди.

"Биз мижозларимизга булутли хизматлар ва маълумот сақлаш учун кенг имкониятларни тақдим этамиз, бунда улар қурилмалар, бинолар сотиб олишлари ва юқори маошли ходимларни ёллашлари шарт эмас, буларнинг барчаси аллақачон Beeline Business’да мужассам. Тизимимизнинг муҳим афзаллиги шундаки, мижозлар Beeline Business билан боғлангандан кейин бир неча соат ичида ўзларининг виртуал маълумотлар марказига эга бўлишади. Барча маълумотлар булутли ҳудудларда сақланади, бу ерда мунтазам равишда захиралар яратилади ва хавфсизлик доимий равишда назорат қилинади, бу эса маълумотларнинг дахлсизлигини таъминлайди," — дея қўшимча қилди Beeline Uzbekistan корпоратив савдони ривожлантириш бўйича директори Дмитрий Фисенко.

fortifAI виртуал машиналарнинг юқори унумдорлиги ва масштаблаш имконини таъминлайди, бу эса, ҳар қандай бизнес соҳасида, мисол учун, масофавий офисни тезда жорий этиш имконини беради. Маълумотларни қайта ишлашнинг юқори тезлиги ва носозликларга чидамлилиги туфайли Nutanix ечимларига асосланган Beeline Business платформаси машҳур 1C ва SQL хизматларига кириш учун юкланиши баланд маълумотлар базалари ва иловаларнинг ишлашини қўллаб-қувватлаши мумкин. fortifAI, шунингдек, Kubernetes каби замонавий DevOps амалиётлари ва контейнер технологияларини қўллаб-қувватлайди, иловалар ва мижоз хизматларини ишлаб чиқиш ва жойлаштиришни тезлаштиради ва катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш учун юқори унумдорлик ва масштабланишни таъминлайдиган катта маълумотлар таҳлили инфратузилмасини яратиш учун қўлланилиши мумкин.

fortifAI ресурсларни ҳисобга олиш ва истеъмол қилишнинг замонавий тизимларида, йирик лойиҳаларда автоматлаштирилган ишлаб чиқариш тизимларини бошқаришда жуда муҳим ўринга эга. Бу банк ва тўлов хизматлари, электрон тижорат иловалари ва бозорларида киберхавфсизлик талабларига риоя қилишда, B2C сегментида хизматлар учун тўловларни амалга оширишда, реал вақт режимида тўловларни амалга оширишда, FMCG ва мамлакат иқтисодиётининг бошқа тармоқларида катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилишда унумдорликни ошириш имконини беради.

***

"Unitel" МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳлари Дубай (БАА) ва Амстердамда (Нидерландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради. 2024 йилда Top Employer сертификатига эга бўлди.

VEON — бу 160 миллионга яқин мижозларга конвергент алоқа ва рақамли хизматларни тақдим этувчи рақамли оператор. Дунё аҳолисининг 7 фоизидан ортиғи яшайдиган олтита мамлакатда фаолият юритувчи VEON одамларни қўллаб-қувватлайдиган ва иқтисодий ўсишни таъминлайдиган технологияларга асосланган хизматлар орқали ҳаётни ўзгартирмоқда. VEON акциялари NASDAQ фонд биржасида рўйхатга олинган.

Beeline Uzbekistan’да 1,9 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилда Ўзбекистон бозорига киргандан сўнг, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. "Unitel" МЧЖ Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилардан бири ҳисобланади. Beeline Ўзбекистондаги фаолияти давомида тахминан 2 миллиард АҚШ доллари миқдорида солиқ тўлаган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: @beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: @beelineuzbekistan

X: @beeline_uz

LinkedIn@beeline-uzbekistan

Реклама

Мавзуга оид