Ўзбекистон | 09:49 / 13.12.2024
1190
1 дақиқада ўқилади

Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг «Туризм соҳасини рақамлаштириш ва туристик хизматларни ягона платформага бирлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилмоқда. 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб синов тариқасида ишга туширилаётган платформа қуйидагиларни амалга ошириш имконини беради:

  • сайёҳларга жойлаштириш воситаларини онлайн банд қилиш ва сайёҳлар томонидан баҳолаш;
  • республикадаги туроператорлар ва турагентлар хизматлари, шу жумладан, сайёҳларга гид, гид-таржимон, йўриқчи-йўл бошловчи, экскурсия етакчилари хизматларидан фойдаланиш;
  • йўналишсиз такси ва автотранспорт воситалари ижараси хизматларидан фойдаланиш;
  • автобус, авиа ва темирйўл чипталари, маданий мерос объектлари, музейлар ва бошқа диққатга сазовор жойларга кириш чипталарини харид қилиш;
  • халқаро ва миллий тўлов тизимлари орқали туристик хизматлар учун тўловларни амалга ошириш;
  • туризм соҳасига оид статистик ҳисоботларни юритиш ва реал вақт режимида таҳлил қилиш.

Мавзуга оид