Ўзбекистон | 12:22 / 13.12.2024
8080
1 дақиқада ўқилади

Рақобат қўмитаси Yandex Go’ни огоҳлантирди

Бунга платформада нархларнинг кескин ошгани сабаб бўлган. Қонунчиликка кўра, монопол компаниянинг юқори нарх белгилаши тақиқланган.

Фото: Yandex Go

Бугунги кунда Yandex Go платформасида таксида йўловчи ташиш хизматлари нархларининг ошиши кузатилган. Ушбу ҳолат юзасидан истеъмолчилардан Рақобат қўмитасига мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан платформанинг декабр ойидаги дастлабки 10 кунлик хизмат нархлари мониторинг қилинганда нархлар динамикасида кескин ўзгариш кузатилганлиги аниқланган.

“Рақобат тўғрисида”ги қонунга асосан, устун мавқега эга деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектнинг устун мавқеини суиистеъмол қилиш, хусусан монопол юқори нарх белгилаш тақиқланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси “ЯндехГо УБ” МЧЖни таксида йўловчи ташиш хизматлари нархларини пасайтириш бўйича чора кўриш ҳамда платформа нарх алгоритмини қайта кўриб чиқиши бўйича огоҳлантирди.

Мавзуга оид