Жамият | 20:27 / 13.12.2024
2560
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди

Пойтахт ФВБ ёнғин ўчирилгани, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқлигини маълум қилди.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Сергели туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 13 декабр куни соат 16:12 да Сергели тумани Янги Сергели кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойида ёнғин бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 16:19 да етиб бориб, ёнғин соат 16:31 да қуршаб олинган ва 16:32 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган ресторан дудбўронида ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, бир неча кун олдин Учтепа туманидаги сомсахоналарнинг бирида ҳам ёнғин чиққан эди.

 

Мавзуга оид