Ўзбекистон | 11:11 / 14.12.2024
83065
4 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

«Ўзгидромет» 16–18 декабр кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотни тақдим этди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 16 декабрда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда баъзида 20–25 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16 декабрда кечаси –8...–13, баъзи жойларда –15; кундузи 0...–5, 17 декабрда кечаси –8...–13, кундузи –3...+2; 18 декабрда кечаси –3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 16 декабрда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16 декабрда кечаси –8...–13, кундузи 0...–5, 17 декабрда кечаси –5...–10, кундузи 0...–5; 18 декабрда кечаси –3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 16 декабрда баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20–25 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16 декабрда кечаси –8...–13, баъзи жойларда –15, кундузи 0...–5; 17 декабрда кечаси –8...–13, баъзи жойларда –15, кундузи –3...+2; 18 декабрда кечаси –3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 16 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. 17–18 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 16 декабрда кечаси –8...–13, баъзи жойларда –15, кундузи 0...–5; 17 декабрда кечаси –8...–13, баъзи жойларда –15, кундузи –3...+2, 18 декабрда кечаси –3...–8 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 16 декабрда кечаси –3...–8, баъзи жойларда –10, кундузи –3...+2; 17 декабрда кечаси –3...–8, баъзи жойларда –10, кундузи +2...+7, 18 декабрда кечаси –3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 16 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. 17–18 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 16–17 декабрда кечаси –5...–10, кундузи 0...–5; 18 декабрда кечаси +5...+10, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 16 декабрда вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 17–18 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 16–17 декабрда йўлларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 16 декабрда кечаси –15...–20, кундузи –8...–13; 17 декабрда кечаси –12...–17, кундузи –5...–10, 18 декабрда кечаси –2...–7, кундузи –3...+2 даража бўлади.

Мавзуга оид