Тошкент вилоятида 649 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
Назорат тадбирлари давомида Юқори Чирчиқ туманидаги 70 сотихли ҳудудда иккита иссиқхона газдан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлди.
«Ҳудудгаз Тошкент» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, «Ўзэнергоинспекция» ва прокуратура ходимлари иштирокида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида назорат тадбирлари ўтказилди.
Қайд этилишича, ўрганишлар давомида туманнинг «Фаровон» МФЙда жойлашган хонадонда 70 сотихлик ҳудудда иккита иссиқхона (50 сотих лимон, 20 сотих қулупнай) борлиги маълум бўлган.
Хонадондаги газ жиҳозлари текширилганда икки дона газда ишловчи иситиш аппарати (ОАГВ), икки дона (2 ва 4 ёндиргичли) газ плитаси ҳеч қандай лойиҳа ҳужжатларисиз фойдаланиб келинаётгани аниқланган. Хонадондаги электрон газ ҳисоблаш ускунаси текширилганда, мазкур ҳисоблагич рўйхатдан ўтказилмагани ва таъминот корхонаси билан тегишли шартнома тузилмагани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинган — истеъмолчи томонидан 649 миллион сўмлик зарар етказилган. «Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ 3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш шохобчаси аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:11 / 19.12.2024
Халқ истеъдоди, вақти ва имкониятларини йўқотаётган муаммо
10:21 / 14.12.2024
Иссиқхоналарга газ етказиб беришга вақтинчалик чекловлар киритилмоқда
09:58 / 05.12.2024
1,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
08:51 / 29.11.2024