Ўзбекистон | 09:04 / 14.12.2024
7645
1 дақиқада ўқилади
Хоразмда кийим-кечак дўконларида йирик ёнғин содир бўлди
Ҳазорасп туманидаги ёнғин жойига 13 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.
Бугун, 14 декабр куни соат 03:03 да Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани, «Боғдор» МФЙ, Э.Гаязов кўчасида жойлашган енгил типдаги конструкциядан ясалган кийим-кечак дўконларида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 13 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:07 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:50 да ўраб олинган ва соат 05:00 да бартараф этилди.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.