Ўзбекистон | 11:02 / 15.12.2024
5619
1 дақиқада ўқилади

Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Қашқадарё вилоятидан ўтган М-39 автомобиль йўлидаги Тахтиқорача довони 10:30 дан автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бунга қалин қор ёғаётгани сабаб бўлган.

Фото: Kun.uz

15 декабр куни соат 10:30 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобил йўлидаши Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Вилоят ФВБ хабарига кўра, бунга кучли қор ёғаётгани сабаб бўлган.

«Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.

Мавзуга оид