Ўзбекистон | 11:33 / 16.12.2024
15264
2 дақиқада ўқилади

17 декабрдан ҳарорат илишни бошлайди

Ўзгидромет 17 декабр, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

Фото: Kun.uz / Нуриддин Нурсаидов

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –10...–12, кундузи –1...+1 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –5...–10, кундузи –3...+2 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –5...–10, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –8...–13, баъзи жойларда –15, кундузи –3...+2 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...–8, баъзи жойларда –10, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –7...–12, кундузи 0...–5 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –15...–20, кундузи –7...–12 даража бўлади.

Мавзуга оид