Жаҳон | 21:49 / 16.12.2024
3610
2 дақиқада ўқилади

АҚШ КХДР ва Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

Россиянинг бир неча компанияси ва Шимолий Кореянинг баъзи фуқароларига нисбатан санкциялар жорий қилинди.

Фото: AFP/Getty Images

АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар Россия ва Шимолий Корея билан алоқадор ўн бир нафар шахс (барчаси КХДР фуқаролари) ва саккизта ташкилотни санкциялар рўйхатига киритди. Рўйхатга киритилган барча шахслар иккинчи даражали жазо чораларига тортилди.

Санкция жорий қилинганлар орасида Корея Меҳнат партияси ташвиқот ва агитация департаменти директори Жу Чанг Ил, Корея халқ армияси бош разведка бошқармаси директори Ри Чанг Хо ва Халқ қуролли кучлари вазири Ро Кванг Чол бор.

Санкциялар рўйхатига Россиянинг қуйидаги компаниялари киритилди:

- «ДВ Инк» МЧЖ;

- «Восток Трейдинг» МЧЖ;

- «Новосибирскоблгаз» МЧЖ;

- «Сибрегионгаз» ЁАЖ.

Шунингдек, Шимолий Кореянинг Golden Triangle ва Korea Mandal Credit банклари, Okryu ташқи савдо компанияси ва Табиий фанлар академиясининг иккинчи ташқи ишлар бюроси ҳам чекловларга дуч келган.

Мавзуга оид