Оқилбек Жапаров Қирғизистон бош вазири лавозимидан бўшатилди
Оқилбек Жапаров Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раиси ва президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Қирғизистон матбуоти манбаларга таяниб хабар берди.
Хабар қилинишича, тегишли фармонни Қирғизистон президенти Садир Жапаров имзолаган.
Шунингдек, вазирлар маҳкамаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Адилбек Қосималиев вазирлар маҳкамаси раҳбари ва президент администрацияси раҳбари вазифасини бажариши тўғрисида маълумот пайдо бўлди.
Оқилбек Жапаров 2021 йил 1 июндан 12 октябргача вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган. У бу лавозимни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига раҳбарлик қилиш билан бирлаштирган.
2021 йил 13 октябрда у вазирлар маҳкамаси раиси бўлди ва президент маъмуриятига раҳбарлик қилган.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024