Жаҳон | 11:23 / 16.12.2024
7765
2 дақиқада ўқилади

СБУ: Запорижжя областида Россия юк поезди йўқ қилинди

Украина Хавфсизлик хизмати Бош разведка бошқармаси ва Украина Қуролли кучлари билан биргаликда Запорижжя областининг босиб олинган қисмида «кўп босқичли махсус операция» чоғида ёқилғи бўлган Россия поездини йўқ қилди.

Фото: abaca/picture alliance

Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) жангчилари «Таврия» оператив-стратегик гуруҳи, Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси (ГУР), Украина Қуролли кучларининг махсус операциялар кучлари ва Учувчисиз тизимлар кучлари ҳарбий хизматчилари билан биргаликда 40 та вагондан иборат, ёнилғи бўлган Россия юк поездини йўқ қилди. СБУдаги манбалар DW'га 15 декабр, якшанба куни Запорижжя областининг босиб олинган қисмидаги «кўп босқичли операция» ҳақида маълум қилишди.

14 декабр куни ўтказилган операция натижасида Россия Федерациясининг Қримдан Запорижжя областининг босиб олинган ҳудудларига ёнилғи олиб борувчи «муҳим темирйўл линияси» вақтинчалик ишдан чиқарилди, дея таъкидлайди махсус хизмат.

«Украинская правда» нашрининг СБУга таяниб қайд этишича, аввалига украиналик ҳарбийлар Россия поезди Билмацкий тумани, Алексеевка қишлоғи яқинида ҳаракатланаётган вақтда темирйўлларни портлатиб юборган, сўнг поездга дронлар билан ҳужум қила бошлаган, шундан сўнг HIMARS ЯЎРТ билан энг чеккадаги вагонларга зарба берилган. 

Уляновскдаги темирйўлда портлаш

Бош разведка бошқармаси 15 декабр куни Россиянинг Уляновскидаги темирйўлнинг бир қисми портлатилганини маълум қилди. ГУР эълон қилган видеодан маълум бўлишича, 14 декабр куни содир бўлган портлаш натижасида темирйўл кўприги шикастланган. Махсус хизмат аниқлик киритишича, ҳужумга учраган кўприк Свияга дарёси яқинида, маҳаллий локомотив депоси ва Уляновск мотор заводидан бир неча километр узоқликда жойлашган.

Натижада, таъкидланганидек, «Россия Федерацияси армиясининг ҳарбий моддий-техник таъминоти яна мураккаблашди». Шу билан бирга, хабардан темирйўлни айнан ким портлатгани аниқ эмас. Ҳозирча Украина разведкаси маълумотлари мустақил тарзда тасдиқланганича йўқ.

Уляновск Москвадан 800 км шарқда жойлашган. Уляновск области ҳукуматининг расмий Telegram-каналида темирйўл портлаши инкор этилиб, бу маълумот «фейк» деб аталган.

Мавзуга оид