Фарғона вилоятида Умра зиёратини ноқонуний ташкил этиш билан шуғулланганлар қўлга олинди
Ҳуқуқ-тартибот идоралари Фарғона вилоятида Умра зиёратини ноқонуний равишда ташкил этишга уриниш ҳолатларига чек қўйди. Хусусан, лицензияга эга бўлмай туриб бу турдаги фаолият билан шуғулланган уч киши қўлга олинди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фуқароларни ноқонуний равишда Умра сафарига юборишга уриниш ҳолатлари аниқланди.
Жумладан, Марғилон шаҳрида яшовчи М.А. ваколати бўлмаса-да, Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи беш нафар фуқарони Умра зиёратига юборишини айтиб, хизмати эвазига 5700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бошқа ҳолатда эса Учкўприк туманида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари О.М. тегишли лицензияга эга бўлмай туриб, икки нафар фуқарони умра зиёратига юбориш эвазига 2500 АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушган.
Қўқон шаҳрида кузатилган ҳолатда, маҳаллий туристик фирма иш юритувчиси А.Ж. икки нафар фуқарони алдаб, уларни Умра зиёратига юбориш эвазига 2400 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Октябр ойи бошида Ўзбекистонда 77 та фирма Умра хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга эди. Аммо лицензия олиш қийинлаштирилиши, хусусан 1 млн долларлик захира талаби киритилганидан кейин, бу хизматни кўрсатувчилар сони кескин қисқарди ва ҳозирда улар 12 тани ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 10.12.2024
“Жарроҳнинг ўз қабристони бор” — кардиожарроҳ ҳикояси
23:01 / 27.11.2024
Фарғонада 750 млн сўмлик iPhone телефонларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
12:39 / 12.11.2024
Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдорнинг ўзи коррупция билан қўлга тушди
13:10 / 10.11.2024