Ўзбекистон | 12:01 / 17.12.2024
39166
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида Ўзбекистонга яна совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда

21–22 декабр кунлари ҳаво ҳарорати кечалари –7...–10 даражагача, кундуз кунлари 0...–3 даражагача пасаяди.

Фото: KUN.UZ / Муҳаммаджон Ғаниев

Жорий йилнинг 20–22 декабр кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 20–21 декабр кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Шамол тезлиги баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди.

21–22 декабр кунлари ҳаво ҳарорати кечалари –7...–10 даражагача, кундуз кунлари 0...–3 даражагача пасаяди.

Йўлларда яхмалак кузатилади.

Мавзуга оид