Жаҳон | 07:31 / 17.12.2024
1573
2 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ РФнинг «беқарорлаштирувчи фаолияти» учун санкциялар киритди

Хусусан, Тина Канделаки ва Бундестагдаги ГуМ депутати Ойген Шмидтнинг собиқ ёрдамчиси хориждаги «беқарорлаштирувчи фаолият» учун Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган.

Фото: Daniel Kalker/picture alliance

Европа Иттифоқи илк бор Кремлнинг хориждаги «беқарорлаштирувчи фаолияти» учун масъул бўлган 19 нафар Россия фуқароси ва юридик шахсига нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда 16 декабр, душанба куни Европа Иттифоқининг расмий сайтида чоп этилган ЕИ кенгаши қарорида айтилади.

Хусусан, санкция рўйхатига «Германия учун муқобил» ўта ўнг партиясидан Бундестаг депутати Ойген Шмидтнинг собиқ ёрдамчиси, Европа расмийларига кўра, «демократия, қонун устуворлиги ва хавфсизликка путур етказувчи фаолиятда иштирок этган» Владимир Сергиенко киритилган. 2024 йил июл ойида Берлин суди Сергиенкони Германиядан чиқариб юборишга қарор қилди.

Ундан ташқари янги санкциялар рўйхатига Германияда ФСБ билан алоқаси борликда гумон қилинаётган россиялик тадбиркор Виса Мизаев; «Газпром-Медиа» ҳолдинги директори ўринбосари Тина Канделаки; «Валдай» мунозара клуби дастур директори Тимофей Бордачев ва бошқалар киритилди.

Санкция остидаги юридик шахслар қаторида Россиянинг «Африка ташаббуси» ахборот агентлиги ва ГРУнинг 29155-сонли ҳарбий қисми ҳам бор.

Мавзуга оид