Жамият | 07:35 / 18.12.2024
7087
1 дақиқада ўқилади

2,8 минг дона ўқ олиб кирмоқчи бўлган автомашина тўхтатиб қолинди

Машина юкхонасида 16 дона қадоқда 2800 дона 5,5 мм калибрли пневматик қурол ўқлари борлиги аниқланди.

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Ўзбекистонга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган автомашина божхона кўригидан ўтказилди. 

Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар беришича, божхона кўриги натижасида машинанинг юкхонасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 16 дона қадоқда 2800 дона 5,5 мм калибрли пневматик қурол ўқлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид