Абхазия парламенти олдида отишма юз берди. Бир депутат ҳалок бўлди
Абхазия парламенти биноси олдида отишма содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир депутат ҳалок бўлди, яна бири яраланди. Отишмани уюштиришда гумонланаётган депутат эса воқеа жойидан яширинди.
Абхазия парламенти олдида отишма содир бўлди. Бу ҳақда воқеа жойидаги мухбирларига таяниб, «Апснипресс» хабар берди.
Қайд этилишича, отишма оқибатида икки нафар депутат яраланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига кўра, депутатлардан бири — Вахтанг Голандзия олган жароҳати оқибатида вафот этган.
Яна бир депутат — Кан Кварчия қўлидан яраланган бўлиб, республика шифохонасида унга ёрдам кўрсатилмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, отишмани депутат Адгур Харазия уюштирганликда гумонланмоқда, у воқеа жойидан яширинган. Парламент биносида ИИВ ва прокуратуранинг тергов гуруҳлари ишламоқда.
Абхазия президенти вазифасини бажарувчи Бадра Гунба куч тузилмалари вакилларининг содир бўлган воқеа бўйича ҳисоботини тинглаган. Йиғилиш иштирокчилари тергов бошланганини маълум қилган.
Маҳаллий AMPA-Life Telegram каналининг ёзишича, парламент йиғилишида майнингни тақиқлашга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилинган. Шу пайт Адгур Харазия ва Кан Кварчия ўртасида жанжал бошланган, Вахтанг Голандзия эса уларни ажратишга уринган.
Мавзуга оид
15:20 / 23.12.2024
Абхазия «маъмурияти»: РФ электр энергияси етказиб беришни бошлайди
16:47 / 17.12.2024
АҚШ мактабидаги отишмада ўқитувчи ва ўқувчилар ҳалок бўлди
10:32 / 17.12.2024
Висконсиндаги мактабда юз берган отишмада уч киши ҳалок бўлди
20:28 / 11.12.2024