Литва армиясида Россия, Беларус ва Хитой фуқароларининг хизмат қилиши тақиқланди
Литвада миллий хавфсизликка таҳдид уйғотадиган давлатлар фуқаролигига эга шахсларнинг ҳарбий хизматни ўташи тақиқланди. Агар ҳарбий хизматчи Россия, Беларус ва Хитой фуқаролигини олса, у хизматдан бўшатилади.
Литва Қуролли кучларида Россия, Беларус ва Хитой фуқаролигига эга шахсларнинг ҳарбий хизматни ўташи тақиқланди. Мамлакат Сейми (парламент) бу борадаги тегишли тузатишни қабул қилди.
Қайд этилишича, қонунга киритиладиган мазкур ўзгартириш учун 100 нафардан ортиқ депутат овоз берган.
Энди ҳукумат мамлакатга киришни тақиқлаган давлатларнинг фуқаролари профессионал ҳарбий хизмат, Кўнгилли кучлар хизмати ёки доимий бўлмаган бошқа турдаги ҳарбий хизматларга, шунингдек, мажбурий ҳарбий хизматга қабул қилинмайди. Агар Қуролли кучларда хизмат қилаётган шахс юқорида мамлакатлар фуқаролигини олса, хизматдан бўшатилади.
Литва ҳукумати профессионал ҳарбийлар мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид уйғотувчи давлатлар, хусусан, Россия, Беларус ва Хитойга хизмат юзасидан ташқари ташриф буюришлари мумкин эмаслигини тасдиқлади.
Шу кунга қадар Литва қонунчилигида қўшфуқароликка эга шахсларнинг Қуролли кучларда хизмат қилиши тақиқланмаган эди.
Аввалроқ Литва ҳам Эстония ҳукумати ортидан Гуржистон раҳбариятига қарши санкцияларни кенгайтирганди. Бунга мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари куч билан бостирилаётгани сабаб бўлган.
Мавзуга оид
09:35 / 21.12.2024
DHL самолёти қулаши: Литва ташқи таъсир белгиларини кўрмаяпти
12:23 / 10.12.2024
Литва консерваторлари партияси аъзоси РФга жосусликда гумонланмоқда
23:41 / 03.12.2024
Европа Иттифоқининг яна бир давлати мажбурий ҳарбий хизматни қайта тиклаши мумкин
11:53 / 28.11.2024