Жаҳон | 09:34 / 20.12.2024
2098
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Садир Жапаров Дуйшонкул Чотоновни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлади. 

Дуйшонкул Чотонов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Президент Садир Жапаров бу бўйича фармонни имзолади.

Чотонов 1967 йилда Ўшда туғилган. У илгари Қирғизистоннинг Корея Республикаси (2011−2015) ва Ветнамдаги (ўриндошлик асосида, 2012−2015) фавқулодда ва мухтор элчиси бўлган.

У «Ата Мекен» партиясидан Жогорку Кенеш Қонунчилик ассамблеяси депутати бўлган. 2010 йилда муваққат ҳукуматда фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарган.

Ноябр ойида Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида 2022 йил апрелдан бери ишлаб келган Муса Жаманбаев мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид