Ўзбекистон | 08:21 / 21.12.2024
8293
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ҳудудида ер силкиниши кузатилди

Эпицентр: Марҳамат тумани. Магнитуда М=3,3. Зилзила эпицентри Тошкентдан 277 км жануби-шарқда.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 21 декабр куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 08:11 да зилзила содир бўлди. 

Эпицентр: Андижон вилояти, Марҳамат тумани. Зилзила координаталари: 40,53 градус шимолий кенглик; 72,37 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=3,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 277 км жануби-шарқда.

Мавзуга оид