Жаҳон | 21:22 / 21.12.2024
1649
2 дақиқада ўқилади

SpaceX ракетаси Жанубий Кореянинг разведка аппаратини орбитага учирди

Американинг Falcon 9 ташувчи ракетаси кичик ўлчамдаги 30 та сунъий йўлдошни орбитага учирди. Улар ораси Жанубий Кореяга тегишли разведка аппарати ҳам бор.

Фото: SpaceX

Американинг Falcon 9 ташувчи ракетаси орбитага 30 та микро сунъий йўлдошни, жумладан, Жанубий Корея ҳарбий аппаратини орбитага учирди. Бу ҳақда SpaceX компанияси хабар берди.

Қайд этилишича, ракета Калифорниядаги Вандерберг космик кучлари базасидаги SLC-4E старт майдончасидан учирилган.

Bandwagon-2 миссияси доирасида 29 та тижорий, шунингдек, 30-50 см аниқликдаги тасвирларга олишга қодир Жанубий Корея ҳукуматининг оптик-электрон разведка аппаратини орбитага олиб чиққан.

Оғирлиги 50 килограммгача бўлган кичик ўлчамдаги ҳар бир сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқишга 300 минг доллар сарфланган.

21 марта фойдаланилган ташувчи ракетанинг биринчи кўп марталик поғонаси Вандерберг базасидаги майдончага бошқарилувчан вертикал қўнишни амалга оширган.

Аввалроқ Falcon 9 ракетаси АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг учинчи авлод GPS III глобал сунъий йўлдош тизимини орбитага олиб чиққанди. Ундан олдин эса Falcon 9 ракета ташувчиси Starlink интернет қопламаси тизимининг глобал тармоғи учун яна 20 та сунъий йўлдошни орбитага муваффақиятли олиб чиқишга муваффақ бўлган эди.

Мавзуга оид