Божхона постидан 9 ойлик чақалоғининг кийимларига дори яшириб ўтмоқчи бўлган аёл ушланди
Аёл аввалроқ ҳам шу усулда дори олиб киришга уринганда тўхтатиб қолинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Тошкент вилояти Тошкент туманидаги чегара божхона пости орқали 9 ойлик чақалоғи кийимларида турли дорилар олиб кирган аёл ушланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, аввалроқ Тошкент вилоятида жойлашган “Ғишткўприк” чегара божхона постидан ўтаётган шахс қўлидаги чақалоғининг кийимлари орасига 32 дона “Анаферон” дори воситасини яшириб олиб ўтишга уринган вақтда тўхтатиб қолинган ва маъмурий жавобгарликка тортилган.
Орадан бир ой ўтиб у яна шу усулда – 9 ойлик чақалоғининг бошдан оёқ кийимлари орасига 21 дона “Авамис” дори воситасини яшириб олиб киришга уринган вақтида тўхтатиб қолинган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
08:15
Божхона постидан 1,3 млн рублни яширинча олиб чиқиш уриниши аниқланди
19:33 / 05.12.2024
Туркманистон Ўзбекистон билан чегарада жойлашган божхона постини фойдаланишга топширди
15:25 / 05.12.2024
ИЖҚКД дорилар хариди қонунийлиги устидан қатъий назорат ўрнатади
10:54 / 01.12.2024