Ўзбекистон | 22:06 / 23.12.2024
1585
1 дақиқада ўқилади

Ислом цивилизацияси маркази директорига ўринбосар тайинланди

Иргаш Даминов Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Президент администрациясида фаолият юритган.

Фото: ЎзА

Иргаш Даминов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Мазкур лавозимда 2019 йилдан бери шайх Абдулазиз Мансур ишлаб келаётган эди.

Иргаш Даминов бунга қадар Президент администрацияси Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмаси Дин ишлари шуъбаси бош консультанти лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июн ойида Фирдавс Абдухолиқов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори этиб тайинланган эди. Шу муносабат билан марказни бошқариб келган Шоазим Миноваров лавозимидан озод этилганди.

Мавзуга оид