Жамият | 07:37
3542
1 дақиқада ўқилади

Аҳолини кўмир билан таъминлаш учун ажратилган маблағни талон-торож қилган шахс ушланди

Муборак туманида МЧЖ раҳбари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ДХШ битимига асосан куз-қиш мавсумида аҳолини кўмир билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ажратилган маблағларнинг 514,8 млн сўмини бошқа мақсадларга сарфлаб юборган.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Қашқадарё вилоятида кўмир таъминоти учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Муборак туманида “Б.Ф.” МЧЖ раҳбари А.Э. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ДХШ битимига асосан куз-қиш мавсумида аҳолини кўмир билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ажратилган маблағларнинг 514,8 млн сўмини бошқа мақсадларга сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид