American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
American Airlines «техник носозлик» сабаб АҚШга барча парвозлари тўхтатилаётганини маълум қилди. Авиакомпания айнан қандай носозлик кузатилаётганига ойдинлик киритмади.
Американинг энг йирик авиакомпанияларидан бири бўлган American Airlines «техник носозлик» сабаб АҚШга парвозларини тўхтатаётганини маълум қилди. Қўшма Штатлар Федерал фуқаролик авиацияси бошқармаси компания парвозлари тўхтатилишини тасдиқлади, деб хабар беради Reuters.
«Айни вақтда American Airlines томонидан амалга ошириладиган барча рейсларда техник носозлик кузатилмоқда. Сизнинг хавфсизлигингиз — бизнинг устувор вазифамиз. Муаммо бартараф этилиши билан биз сизни соғ-саломат белгиланган манзилга элтиб қўямиз», — дейилади компаниянинг Х ижтимоий тармоғидаги хабарида.
Ижтимоий тармоқнинг бошқа фойдаланувчилари саволларига жавоб берар экан, авиакомпания носозликни бартараф этиш қанча вақт олишини билмаслигини маълум қилди. Шунингдек, American Airlines айнан нима содир бўлганига ҳам ойдинлик киритмаган.
ABC News’нинг қайд этишича, носозлик Рождество ва байрам кунлари яқинлашаётган паллада содир бўлмоқда — АҚШда бу пайтда саёҳатлар оқими ортиб кетади.
Reutersʼнинг ёзишича, охирги маротаба American Airlines парвозларнинг кенг кўламли тўхтатилиши ҳақида Windowsʼда кузатилган глобал носозлик фонида эълон қилганди.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024
АҚШда сўнгги 4 йилда 749 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
16:18 / 24.12.2024