Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
Эрон собиқ мудофаа вазири, ҳозирда олий раҳнамо оятуллоҳ Али Хоминаийнинг маслаҳатчиси лавозимида ишлаётган Али Шамҳанийнинг ўғли Россияга қурол-яроғ етказиб бераётган асосий бизнесменлардан бири экани маълум бўлди.
Эронлик бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний Россияга етказиб берилаётган қурол-яроғнинг чорак қисмини таъминлаётган бизнесга эгалик қилади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Ҳусайн Шамҳаний — Эрон собиқ мудофаа вазири, ҳозирда олий раҳнамо оятуллоҳ Али Хоминаийнинг маслаҳатчиси лавозимида ишлаётган Али Шамҳанийнинг ўғлидир. Агентлик маълумотларига кўра, кичик Шамҳаний Каспий денгизи орқали Россияга қурол етказиб бериш билан шуғулланувчи бизнесменлар гуруҳига киради. Bloombergʼнинг қайд этишича, у Эрон қуролларини Москвага сотишда «муҳим рол» ўйнайди.
Бизнесмен Эрон ва Россия нефт ҳамда нефт маҳсулотларига қарши санкцияларга қўшилмаган давлатлар орқали экспорт қилиш билан шуғулланувчи компаниялар тармоғига эгалик қилади. Агентлик маълумотларига кўра, Шамҳаний империяси, шунингдек, Лондон, Женева ва Сингапурда офислари мавжуд ҳедж-фондларни, ўнлаб кемаларни ўзи ичига олади.
Манбаларнинг таъкидлашича, Шамҳаний компанияларига боғлиқ камида иккита кема 2023 йилда Каспий денгизи орқали Россияга қуроллар, учувчисиз учиш аппаратларининг эҳтиёт қисмлари ва иккиламчи мақсадларга мўлжалланган товарларни етказган.
Агентлик суҳбатдошларининг қайд этишича, Москва мазкур юкларга нефт билан тўлов қилади. АҚШ миллий хавфсизлиги бўйича собиқ маслаҳатчи Жон Болтоннинг ҳисоблашича, Шамҳаний тармоғи Россия Украинага қарши ҳужумда фойдаланаётган дронларни етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган.
Москва ва Теҳрон ўртасидаги мудофаа шериклиги Украинага қарши бошланган урушдан кейин сезиларли даражада мустаҳкамланди. Хусусан, РФ Мудофаа вазирлиги Украинага Эронда ишлаб чиқарилган «Shaheed» дронлари ёрдамида зарбалар бермоқда. Сентябр бошларида The Wall Street Journal ва CNN Эрон Россияга кичик масофага мўлжалланган баллистик ракеталарни бергани ҳақида ёзганди.
Мавзуга оид
03:11 / 24.12.2024
Британия дронларга қарши янги турдаги радиочастотали қуролни синовдан ўтказди
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024
Эрон Ўзбекистоннинг қатор маҳсулотларига экспорт учун рухсатнома беради
16:32 / 19.12.2024