Ўзбекистон | 10:15 / 24.12.2024
1016
2 дақиқада ўқилади
Реклама

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ – минтақанинг ESG етакчилари чўққисида

Sustainable Fitch (Лондон): Sustainable Fitch “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг ESG Entity Rating “2” (яхши) даражасида тасдиқланганини эълон қилди ва унинг баҳосини 65 дан 72 га оширди.

Фото: Ўзбекгидроэнерго

Ушбу тасдиқ гидроэнергия ишлаб чиқариш орқали иқлим ўзгаришини юмшатишга катта ҳисса қўшган ижобий экологик таъсирни ва бошқарув тузилмаси ҳамда 2023 йилда ижтимоий кўрсаткичлардаги яхшиланишларни акс эттиради.

Аҳамиятли жиҳати, бу 7 баллик сезиларли ўсиш жамиятни Марказий Осиёдаги энг юқори баҳога эга бўлган компанияга айлантирди.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг ўз қувватларини кенгайтириш бўйича амалга ошираётган ишлари БМТнинг Барқарор Ривожланиш Мақсадлари (SDG) 7.2 банди (Renewable Energy)га – қайта тикланувчи энергия улушини оширишга катта ҳисса қўшади.

Sustainable Fitch рейтинглари ва бошқа маҳсулотлар ҳақида: 
Sustainable Fitch'нинг ESG рейтинглари экологик, ижтимоий ва бошқарув самарадорлигини барча актив турларида, шу жумладан ташкилот, платформа ва инструмент даражасида баҳолаш учун глобал ечим таклиф қилади. ESG молиявий жамиятига яхшироқ ва асосли қарорлар қабул қилишда ёрдам беради.
Рейтинглар экологик ва ижтимоий мезонларни компаниянинг бизнеси, стратегияси ва бошқарувига интеграциялаш даражасини ҳамда бошқарувнинг самарадорлигини акс эттиради. Ушбу рейтинглар “1” дан “5” гача бўлган шкала бўйича баҳоланади, бу ерда “1” энг яхши, “5” эса энг ёмон натижа ҳисобланади.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ  Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид