Ўзбекистон Марказий Осиёда сунъий интеллектга тайёрлик бўйича етакчилик қилмоқда
“Oxford Insights” ташкилоти эълон қилган «Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси» рейтингида Ўзбекистон 53,45 балл билан 70-ўринни эгаллаб, 17 поғонага юқорилади. Шунингдек, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида эса 1-ўринни қўлга киритди.
Рақамли технологиялар вазирлигининг Kun.uz'га маълум қилишича, мазкур рейтинг ҳукуматнинг сунъий интеллект технологияларини жорий қилишга тайёрлигини баҳолайди ва 40 та индикатор асосида тузилади.
«Мамлакатнинг ушбу ютуқлари ҳукумат томонидан тасдиқланган «Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси» ҳамда бу соҳадаги изчил ислоҳотлар натижаси эканлиги таъкидланди», — дейилади хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон рейтингда Жанубий ва Марказий Осиё минтақаси бўйича Ҳиндистон ва Туркиядан кейин 3-ўринни эгаллаган.
Мавзуга оид
00:10
Сунъий интеллект диабет ривожланиш хавфини ўнлаб йиллар олдин аниқлашга ёрдам беради
00:05 / 23.12.2024
ChatGPT бепул қўнғироқлар ва ёзишмалар учун телефон рақамига эга бўлди
00:47 / 20.12.2024
Appleʼнинг сунъий интеллект функцияси ёлғон сарлавҳа билан хабар тарқатди
16:32 / 19.12.2024