Молдова президенти Майя Санду иккинчи муддатга қасамёдга келтирилди
Майя Санду қасамёд қилгандан сўнг сўзлаган нутқида Молдова жамияти сўнгги йиллардаги инқирозлар ва Россиянинг Украинага бостириб киришига қарамай, тинчликни сақлашга ва демократияни ҳимоя қилишга муваффақ бўлганини таъкидлади.
24 декабр, сешанба куни Кишинёвда Молдова президенти Майя Санду иккинчи муддатга қасамёд қилди. «Қўлимни юрагимга қўйган ҳолда айта оламан: мен биринчи мандатим давомида фидойилик билан ишладим ва тўрт йил бунданда каттароқ ирода ва куч билан давом этаман, камтарлик билан айтишим мумкинки, биз мустақилликнинг 30 йили давомида ҳеч қачон бўлмаган ишни қилдик», — дея таъкидлади Санду.
Давлат раҳбари ўз нутқида мамлакат жамияти сўнгги йиллардаги инқирозлар ва қўшни Украинадаги урушга қарамай, тинчликни сақлаб, демократияни ҳимоя қилишга муваффақ бўлганини таъкидлади. «Мен сизни ишонч билан олға силжишга чақираман, бизнинг Молдова нимани англатишини унутманг — мерос, некбинлик, кураш, ривожланиш, ташкилотчилик, ирода, амбиция», деди Санду.
Молдова Россия гази туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди
Молдовада Россиядан газ етказиб бериш тўхташи таҳдиди туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилади. Бундай қарор 13 декабрга ўтар кечаси мамлакат парламенти томонидан қабул қилинди. Уни 101 депутатдан 56 нафари қўллаб-қувватлаб чиқди.
Молдовада 16 декабрдан 60 кунлик фавқулодда ҳолат жорий этилади. 2025 йил 1 январдан бошлаб Россиядан газнинг мамлакатга келиши тўхташи кутилмоқда.
Кишинёв Россия газини Украина орқали транзит орқали олади, унинг вакиллари мамлакат «Газпром» билан Россия Федерациясидан газ транзити бўйича шартномани узайтирмоқчи эмаслигини бир неча бор айтишган. Амалдаги шартнома муддати 2024 йил 31 декабрда тугайди.
Бундан ташқари, Россия нефти ҳам Украина орқали Европа Иттифоқига «Дружба» нефт қувури орқали келади. Украинанинг «Укртрансафта» компанияси ва Россиянинг «Транснефт» компанияси ўртасида уни ўтказиш бўйича шартнома 2029 йилгача амал қилади.
Мавзуга оид
20:50 / 14.12.2024
Молдова Роман Абрамовични сайловларга аралашишда айблади
10:00 / 13.12.2024
Молдова Россия гази туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди
13:49 / 18.11.2024
Молдовадаги сайловлар: КС шикоятлар туфайли натижаларни ҳали тасдиқламади
00:09 / 13.11.2024