Ўзбекистон | 16:00 / 26.12.2024
579
2 дақиқада ўқилади

Хусусий мактаб қурувчиларга фойда солиғи бўйича имтиёз берилди

Ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларга нисбатан фойда солиғи бўйича вақтинчалик (2025 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача) солиқ имтиёзлари берилди.

Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонунга кўра, қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг амал қилишини 2027 йилнинг 1 январигача узайтирилди.

Шунингдек, жами даромаднинг чегаравий миқдорини 5 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмга ошириш, ушбу даромад мавжуд бўлганда солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлашини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан бериладиган бюджет субсидиялари жами даромад таркибига киритилмаслигини белгиловчи ўзгартиришлар киритилди.

Бундан ташқари ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларга нисбатан фойда солиғи бўйича вақтинчалик (2025 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача) солиқ имтиёзлари берилди.

Шунингдек, белгиланган рўйхат бўйича протез мосламалари ва уларнинг бутловчи, эҳтиёт қисмларини Ўзбекистонга олиб кириш (2027 йил 1 январгача) ҳамда Ўзбекистон резидентлари бўлган вагонлар (контейнерлар) операторларининг темирйўл транспортида ташиш жараёнида вагонларни (контейнерларни) ижара шартлари асосида фойдаланишга бериш бўйича хизматлар кўрсатиш айланмаси ҚҚС тўлашдан вақтинчалик (2024 йил 1 ноябрдан 2026 йил 1 январгача) озод қилиниши назарда тутилди.

Мавзуга оид